2019 йилда янги иш ўринлари учун грантлар ва субсидиялар

гранты

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  05.03.2019 йилдаги  ПҚ-4227 сонли “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш Давлат буюртмаси тўғрисида”ги  қарори асосида  иш берувчилар ва ишсизларга Давлат бандликка кўмаклашиш  жамғармаси ҳисобидан субсидия ва грантлар тавсия  этилди.  

Иш берувчиларга – аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган ходимларни қайта тайёрлашга сарфланадиган харажатларни қоплашга, ҳар бир ходим учун 6 ой давомида  4 ЭКИҲ  миқдорида субсидия;

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик қилишни хоҳловчиларга – тадбиркорликка ўқитиш, бизнесни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун, 10 ЭКИҲ миқдорида субсидия;

Ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ой давомида  2 ЭКИҲ  миқдорида субсидия;

Иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун “Томорқа хизмати”, Марказ ва томорқа эгаси ўртасида уч томонлама шартнома имзоланган тақдирда  – 3 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача миқдорда субсидиялар.

Касб-ҳунар таълими берувчи ташкилотларга грантлар – банд бўлмаган шахсларни, меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни, кам таъминланган оилаларга мансуб қизлар ва аёлларни  касбга тайёрлаш,  қишлоқ хўжалиги соҳаси  раҳбарлари ва ходимлари малакаларини ошириш учун  берилади.

17.04.2019