2019 йилда ойлик маош бўйича солиқлар

Налоги по зарплате

Ойлик маош бўйича солиқларни юридик шахслар ва якка тартибдаги  тадбиркорлар (ЯТТ) учун бирлаштиришга қарор қилдик. Чунки якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам  2015 йилдан бошлаб ходимлар ёллаш ҳуқуқига эга бўлдилар.

Ходимлар учун солиқлар ЯТТ ХК, ҚК, МЧЖ
Маблағ манбаи Миқдори Маблағ манбаи Ставка
ЯИТ Иш берувчи маблағидан Ойига ЭКОИҲнинг 50 фоизи миқдорида Иш. берувчи маблағидан 12%
ЖШДС Иш берувчи маблағидан ойига  қатъий белгиланган  солиқ ставкасининг  30 фоизи миқдорида Иш берувчи маблағидан 12%
ЖШПС йўқ йўқ      ЖСДС 0,10%

Эътибор беринг:

Ўзбекистон   Республикаси Президентининг 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086 сонли қарорининг  3 пунктига мувофиқ ягона ижтимоий тўлов (ЯИТ)нинг энг кам миқдори бекор қилинди;

Ўзбекистон   Республикаси Президентининг 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086 сонли қарорининг  5 пунктига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўловнинг ягона солиқ ҳисоботи шакли ишлаб чиқилади.

Ўзбекистон   Республикаси Президентининг 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086 сонли қарорининг  6 пунктига мувофиқ 2019 йил 1 январдан бошлаб  иш ҳақи олишдан  олдидан ЯИТ ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС)ни тўлаш керак бўлади;

Ўзбекистон   Республикаси Президентининг 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086 сонли қарорининг  7 пунктида иш берувчиларга ойлик иш ҳақидан  солиқлар камайтирилгани ҳисобидан  ходимлар иш ҳақи миқдорини ошириш тавсия этилди;

Ўзбекистон   Республикаси Президентининг 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086 сонли қарорининг  7 пунктига мувофиқ  солиқ тўловчи ташкилотлар ходимларни 2019 йил 1 апрелга қадар ихтиёрий равишда расмийлаштирганларида, улар илгари ходимлар сонини яширганликлари  учун жавобгарликдан, илгари кўрсатилмаган ходимлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлови суммасини қўшимча ҳисоблашдан озод қилинади.

Ўзбекистон   Республикаси Президентининг 24.05.2017 йилдаги ПҚ-2996 қарори  асосида касаначиларнинг жисмоний шахсларига солиқнинг 7,5 фоизлик  миқдори жорий этилган эди. Мазкур қарор  ҳозир ҳам ўз кучини  йўқотган эмас;

Ўзбекистон   Республикаси Президентининг 05.01.2016 йилдаги 3706 сонли Фармонига биноан товарлар (ишлар ва хизматлар) ишлаб чиқариш бўйича касаначиларга буюртма берадиган корхоналар 2006 йилнинг 1 февралидан бошлаб 2021 йилнинг 1 январигача, меҳнат шартномаси асосида касаначиларга тўланадиган маблағларга тенг миқдорда, меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўловни тўлашдан озод қилинган. Мазкур Фармон  ҳозирга  қадар бекор қилинган эмас.

Ўзбекистон   Республикаси Президентининг 30.06.2017 йилдаги 5099 сонли Фармонига биноан  Инновация маркази резидентлари жисмоний  шахслари даромадларига солиқнинг  имтиёзли 7,5  фоиз миқдори ўрнатилган.   Мазкур Фармон ҳозир ҳам ўз кучига  эга;

Инновацион  марказ  резидентларининг корхоналари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.06.2017 йилдаги 5099 сонли  Фармонига биноан 2028 йилнинг 1 январига қадар ягона ижтимоий тўловларни тўлашдан озод этилган. Ушбу Фармон ҳозирги кунда ҳам ўз кучини йўқотган эмас;

Хусусий тадбиркорларга имтиёзлар яратиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.07.2018 йилдаги ПҚ-3856 сонли қарорига асосан якка тартибдаги тадбиркорлар ҳар бир ёлланган ходимга тўланадиган қатъий белгиланган солиқни тўлашдан озод этилди.  Ушбу қарор ҳозир ҳам  ўз кучини йўқотган эмас.

21.01.2019