Кичик бизнес бухгалтерия аутсорсингга утади

buhgalteriya

Йилнингохири– бу нафақат байрамга тайёргарлик ва бир олам ярақлаган ҳамда ҳашаматли   совғалар харид  қилиш вақти эмас, балки айниқса,  тадбиркорлар учун ўтиб бораётган йилни якунлаш давридир.

Бухгалтерлар, аудиторлар  ва аутсорсинг  компаниялари учун бу кунлар –энгмасъулиятли  пайт.  Чунки зудлик билан барча “дум”ларни  йўқотиш, шу каби раҳбарият ва сармоядорлар  тараққиётнинг кейинги йили учун айнан шунга суянган ҳолда ҳаракат режаларини тузадиган молиявий ҳисоботларини  шакллантириш зарур.

Биздан кўпинча, нега айнан шу даврда   компанияларнинг кўпчилиги бухгалтер аутсоринг хизматига  ўтиб кетади, деб сўрайдилар.

Назаримизда, бухгалтер аутосоринги–бу кичик бизнес равнақининг асосий омилидир. Компаниямизда ишлаётган давр мобайнида  биз мижозларимиз кўпайганининг бирқанча асосий сабабларини аниқладик.

  1. Бухгалтер ҳисоботни 11 ой давомида олиб борди, бунинг учун маошини олди, молиявий ҳисобот тайёрланадиган айни пайтда – кетиб қолди.

Оддийгина муғамбирлик: бухгалтер ҳисоб-китобни бир амаллаб юритиб  турган,  молиявий ҳисобот тайёрлаш учун унинг керакли   билим ва маҳорати бўлмаган.  Бундай шароитда бухгалтер  ўзи учун энг осон   йўлни  қидиради, одатдагидек,  ишини ташлайди-ю қочиб қолади.

Бўлинмалар бўйича касбдошлар билан  бундай тоифадаги бухгалтерларнинг қаёқдан пайдо бўлаётганини  бир неча бор муҳокама қилдик. Баъзида инсон ўзига  турли-туман йўналишлардаги касбларни мўлжаллаб кўриб,   уларнинг бирортасини  ҳам қойиллатолмаса, ҳар хил хомхаёлларга берилиш туфайли, баъзида  кўзига бухгалтерлик  ҳеч қандай  чуқур билим  талаб этмайдиган, жудда оддий ва жўн касб бўлиб кўриниб кетиши, ҳам мумкин. Энг ёмон томони, шундай ночор бухгалтерлар сони йилдан-йилга кўпайиб кетмоқда.

2. Бухгалтернинг хатоси учун ҳар сафар жарима тўлайвериш раҳбар ва хусусий тадбиркорнинг жонига тегиб кетди.

Бориб-бориб, раҳбар ва тадбиркор солиқ ўз вақтида тўланмаганлиги учун, ҳисобот нотўғри  тузилгани учун, солиқ ва меҳнат қонунчилиги бузилгани учун тўлаган жарималарини ҳисоблаб чиқиб, бошини чангаллайди! Шундан кейинги тадбир аутсоринг компаниясини қидиришдан иборат бўлади.

3. Раҳбарга бошқа мутахассиснинг маслаҳати зарур бўлиб қолади.

 Табиийки, бизнес очилгани боис раҳбарга  бухгалтердан ташқари  юрист, ташқи иқтисодий фаолият бўйича  матахассис, солиқ бўйича маслаҳатчи, молиявий таҳлилчи керак бўлади.  Бундай мутахассисларнинг барчасини қулай  баҳоларда  фақат аутсторинг компанияси мужассам этишимумкин.

4. Раҳбар ёки хусусий мулк эгасига кафолот керак.

Кўпсонли жарималар, бухгалтернинг қочиб қолиши ва кўтарилган бошқа шовқин-суронлардан кейин раҳбар унга виждонини унутган бухгалтерларнинг қилғиликлари оқибатларидан сақлайдиган кафолот кераклигини англаб етади.

Бу ҳолда ҳисоб-китобларни олиб боришнинг ва ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги учун  жавобгарликни ҳамжиҳатликда зиммасига оладиган бухгалтерлик ёки аудиторлик  компаниялари билан  ҳамкорлик зарурати юзага чиқади.

5. Бизнинг хизматларимиздан фойдаланиб келаётган дўстларимиз, танишларимиз, ҳамкорларимизнинг тавсиялари.

Тадбиркорлар, одатда, бир-бирлари билан учрашиб,  янгиликлар, муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари борасида фикрлашиб турадилар. Ходимларни жамлаб олиш, айниқса қизғин муҳокама этиладиган масалалар сирасига, яхши бухгалтерни топиш эса яна ҳам муҳимроқ ишлар қаторига киради. Ўз ишларидан кўнгиллари тўқ мижозлар бизга баъзида  уларнинг бизнесини юритиб юборишга кўмаклашган чинакам мутахассис  бўлиб шаклланган бухгалтерларни тавсия қиладилар. Аммо  раҳбарлар кўпинча афсусланарли ҳолатларга тушган ночор бухгалтерларни ҳам жўнатадилар.

6.Компания қоидаси.

Ҳар бир компаниянинг фаолиятида муайян қоидалар бўлади,   улар  сифатли хизмат кўрсатишни  йўлга қўйиш  учун керак. Масалан, “мижоз ҳамиша ҳақ – мижоз доимҳимояланган” деган қоида бор. Баъзида  мижоз операцияси ҳисобланган амалиётини  молиявий талофатга ёки қонуннинг бузилишига олиб келишини кўзда тутмаган ҳолда амалга оширишни режалаштиради. Бундай ҳолларда биз ушбу амалиётни бекор қилишни талаб этамиз   ёки уни таваккалчиликларни  ва салбий оқибатларни йўқотиш томон  ўзгартириш вариантларини тавсия қиламиз.

            7.Мақбул баҳолар.

Бизнинг хизматлар нархи мутахассис бухгалтернинг ўртача ойлик маоши даражасида бўлиб, бу ҳолда корхонанинг 15  фоизни ташкил этадиган ижтимоий суғурта учунажратмаларни тўлашининг ҳожати қолмайди.

Бир сўз билан айтганда бизнинг компания мамлакатимизда тадбиркорликнинг кенг қулоч ёйишига кўмаклашади ва биз янги компанияларнинг  бизнес ғояларини ҳаётга татбиқ этиш учун имтиёзли шароитлар тавсия этамиз!

27.03.2017