Тадбиркорлар ҳуқуқларини бузганлик учун жарималар

защита прав предпринимателей

Менимча, ҳар бир тадбиркор фаолиятда унинг қонуний манфаатларини бузиш ҳолатлари  рўй берган. Шу боис, бундай ҳолатлар учун жарималар борасида кичикроқ мажмуа тайёрладик.

Тадбиркорлар, ўзларингизни қонуний ҳуқуқларингизни ҳимоя этинг!

 

Қоидабузарлик тури Жарима Манба
1 Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқларини бузиш йўли билан уларга зарар етказиш, яъни мулк ҳуқуқини қонунга хилоф равишда чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум қилиш, хусусий мулкка тажовуз қилиш, номақбуллиги олдиндан аён бўлган шартларни мулкдорга мажбуран қабул қилдириш, шу жумладан, мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқларни топширишни асоссиз равишда талаб қилиш, шунингдек мулкдорнинг мулкини олиб қўйиш ёхуд уни ўз мол-мулкига бўлган ҳуқуқидан воз кечишга мажбурлаш, оз миқдордаги талон-торож аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда ЭКИҲнинг 20 бараваридан  60 бараваригача Маъмурий жавобгарлик кодекси, 241-1 модда
2 Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишнинг ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, худди шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қонунга хилоф равишда текшириш ташаббуси билан чиқиш ва (ёки) ўтказиш Мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 20 бараваридан  60 бараваригача Маъмурий жавобгарлик кодекси, 241-2 модда
3 Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш Мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 20 бараваридан  60 бараваригача Маъмурий жавобгарлик кодекси, 241-3 модда
4 Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорлик субъектларини пул маблағлари ҳамда бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш ЭКИҲнинг  10 бараваридан  20 бараваригача Маъмурий жавобгарлик  кодекси, 241-4 модда
5 Лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни беришнинг белгиланган тартиби ҳамда муддатларини бузиш, шу жумладан, лицензияларнинг ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг янги турларини қонунга хилоф равишда жорий этиш ЭКИҲнинг  10 бараваридан  20 бараваригача Маъмурий жавобгарлик  кодекси, 241-5 модда
6 Тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш ЭКИҲнинг  10 бараваридан  20 бараваригача Маъмурий жавобгарлик кодекси, 241-6 модда
7 Хўжалик юритувчи субъектларга ва бошқа ташкилотларга иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган ўзга тўловларни тўлаш учун пул маблағлари беришни банкнинг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан асоссиз равишда кечиктириш ЭКИҲнинг 10 бараваридан 20 бараваригача Маъмурий жавобгарлик  кодлекси, 241- 7 модда
8 Қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳолларда тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни талаб қилиб олиш ЭКИҲнинг 20 бараваридан 60 бараваригача Маъмурий жавобгарлик кодекси, 241-8 модда
9 Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартиби ва муддатларини бузиш, шу жумладан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатларини бузиш, худди шунингдек давлат хизмати кўрсатишни ғайриқонуний равишда рад этиш ёхуд уни кўрсатишдан бўйин товлаш ЭКИҲнинг 10 бараваридан 20 бараваригача Маъмурий жавобгарлик кодекси, 241-9 модда
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ЭКИҲнинг 20 бараваридан 30 бараваригача
10 Тадбиркорлик субъектларидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган статистика, молия, солиқ ҳисоботини ва бошқа ҳисоботни, шунингдек ўзга ҳужжатларни, шу жумладан банк ҳисобварағини очишда ортиқча ҳужжатларни талаб қилиб олиш, худди шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари ва тартибига зид равишда талаб қилиб олиш ЭКИҲнинг 10 бараваридан 20 бараваригача Маъмурий жавобгарлик кодекси, 241-10 модда
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ЭКИҲнинг 20 бараваридан 30 бараваригача
11 Олиб қўйилаётган ер участкасидаги тадбиркорлик субъектларига тегишли биноларни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки дов-дарахтларни зарарнинг ўрнини мазкур мол-мулкнинг бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўлиқ қопламаган ҳолда бузиб ташлаш ЭКИҲнинг 5 бараваридан 50 бараваригача Маъмурий жавобгарлик кодекси, 241-11 модда
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ЭКИҲнинг 50 бараваридан 100 бараваригача
12 Солиқ текширувини ўтказишда давлат солиқ хизмати органлари ёки улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари орқали етказилган зарарларнинг, шу жумладан бой берилган фойданинг ўрни давлат солиқ хизмати органлари томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши керак. Суд қарорига биноан зарарларнинг ўрнини қоплаш давлат солиқ хизмати органлари қайси мансабдор шахсларининг айби билан зарар етказилган бўлса, ўша мансабдор шахслар зиммасига юкланиши мумкин. Суд қарори билан солиқ тўловчига етказилган зарар давлат солиқ хизмати органларининг ғайриқонуний ҳаракатлар содир этган мансабдор шахслари зиммасига юкланиши мумкин. Солиқ кодекси 105 модда.
24.05.2018