Ҳамкор билан бизнес: камчиликлар ва афзалликдар

бизнес с партнером

Илк бизнесни бошлашдан олдин  тадбиркорлар  суриштириб  қоладилар – ишни ўзи уддалагани  яхшими  ёки бизнесни ҳамкорлар билан ташкил этсинми? Аслида, кўпчиликнинг ўз ишларини ташкил этолмаслигига, айнан ҳамкорнинг  йўқлиги сабаб бўлади.

Билмадим, ёлғиз бошлашдан илгари  менинг  ўзим ҳам  яхшироқ ўйлаб кўрган бўлардим…

Тўплаган тажрибаларим ва бошқа компанияларнинг  ривожланиш жараёнларини  кузатганларимга асосланиб  шуни айтишим мумкинки, кўпчилик ҳамкорлик таназзулга юз тутади.  Лекин бу йўқ” дея ҳамкорликни инкор қилишга асос бўлмайди, тўғриси, бу жараённи дурустроқ ўйлаб кўриш ва  яхшироқ баҳолаш керак.

Бизнесни  ҳамкор билан ташкил этишнинг  асосий афзалликлари

Бошловчи тадбиркорлар  бизнеснинг  юзага келган барча масалаларини ёлғиз ўзи ҳал қила олиши мушкул  эканлигини  яхши биладилар.

Дастлабки қўйилмаларнинг ва молиявий таваккалчиликнинг пасайиши.

Ҳар қандай бизнес лойиҳани амалга ошира бошлаш учун пул ажратиш зарур бўлади. Ҳамкор билан дастлабки  капитални жамлаш бирмунча осон кечади.

Ҳар қандай бизнес-лойиҳа, айниқса  уни бошловчи тадбиркорлар ташкил этаётган бўлсалар,  банкротликдан   кафолатланмаган.  Шунинг учун ҳам бизнесдан маҳрум бўлиб қолган ҳолда буни биргаликда бошдан кечириш енгилроқ.

Меҳнатга тўланадиган ҳақ учун харажатларнинг камайиши.

Равон йўлга тушиб кетмаган бизнес ходимларни тўлиқ иш билан таъминлашга қодир бўлмай қолади. Чунки буюртмалар кам, тўлаш учун маблағ йўқ.

Ҳамкорликда барча ишларни  шерик билан тақсимлаб олиб, дастлабки пайтларда четдан ишчилар  ёлламасдан бажариш  мумкин.

 Буларнинг барчаси  харажатларни мақбуллаштиришга ёрдам беради, бу эса дастлабки пайтларданоқ ютуқларга эришиш учун муҳимдир.

Мунтазам равишда янги ғояларнинг  пайдо бўлиши.

Компаниянинг равнақ топишига  фақат мулк эгасигина чинакамига қайғуради: ривожланиш истиқболларини, харажатларни мақбуллаштириш йўлларини, мижозларни жалб этишнинг янги  усулларини ишлаб чиқади.

Ҳамкорлик мунтазам равишда ғоялар алмашинуви, фикрлашув, ноанъанавий ва “теша тегмаган” қарорлар қабул этиш  билан кечади.

Психологик қўллаб-қувватлаш.

Бизнесда мунтазам равишда тадбиркорни руҳий мувозанатдан чиқариб юборадиган, ўзига бўлган ишончига раҳна соладиган стресс ҳолатлари пайдо бўлиб туради.

Бундай пайтларда  ўзингнинг ёлғиз эмаслигингни, сенинг ёнингни олишга  доим  тайёр турадиган ҳамкоринг борлигини тасаввур қилиш жуда  кучли  руҳий қудрат бағишлайди.

Бизнесни  ҳамкор билан юритишнинг камчиликлари

Ким бошлиқ?

Ҳамкорлар тенг ҳуққуққа эга. Айни пайтда бизнес жараёнини ким яхшироқ олиб бориши, жамоани  самаралироқ бошқариши ҳақида турли мулоҳазалар бўлади.

Жавобгарлик ҳисси ўтмаслашади.

Жамоавий бизнесда – раҳбарлар борга  ўхшайди, аммо уларнинг  бирортаси ҳам ўзини мутлақ  бошлиқ дея олмайди. Ҳамкорлар қанчалик кўп бўлса, жавобгарлик ҳисси шунчалик камаяверади.  Буларнинг ҳаммаси бизнеснинг тараққиётига салбий таъсир этади ва корхона банкротлигининг тезлашувига олиб келади.

Ҳамкорларнинг бирортаси чиқиб кетадиган бўлганда активларни бўлиш мушкул.

Ҳамкор кетадиган бўлиб қолганда, шубҳасиз  бизнесни бўлишга тўғри келади. Ўз йўлида кетаётган бизнес қандай бўлинади? Бу ерда шаклланган  мижозлар базаси, ўрганган ходимлар жамоаси, яхши жойдаги бино, қандайдир қимматли активлар мавжуд, компаниянинг имиджи ва обрў эътибори кўтарилган бўлади ва ҳоказо.  Мана шу пайтда чинакам «жанг» бошланади.

Собиқ ҳамкорлар билан яхши муносабатларни сақлаб қолиш мушкул.

Можаролар ва бўлишишлар бошланганда энг яхши дўстлар ашаддий душманларга айланишади, оилалар бутунлай ажрашиб кетади, ҳамкорларнинг нафақат ишдаги, балки  шахсий муносабатлари ҳам бузилади.

Мен кўпинча Йўқ, бизнинг орамизда бундай ишлар бўлмайди! Мен ва ҳамкорим – бу ҳақиқий команда! Биз иккаламиз учун ҳеч қачон-ҳечам завол топмайдиган чинакам  улкан бизнесни ярата оламиз!” дея аҳду паймон қилганларини эшитаман.

Шундай компаниялардан сиз нечтасини мисол қилиб келтиришингиз мумкин?

Ҳамкорлик борасидаги қарорни ҳис-ҳаяжонга эмас, балки мантиққа асосланиб қабул қилинг.

13.03.2018