Қулай микрокредитлар

микрокредит

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори молиявий хизматлардан баҳраманд бўлиш имкониятларини кенгайтирмоқда.  

1 август 2019 йилдан қуйидаги ўзгаришлар киритилди:

микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 миллион сўмгача, микрокредит миқдори – 300 миллион сўмгача ва микролизинг миқдори – 600 миллион сўмгача оширилади;

микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати 30 кундан 15 иш кунигача қисқартирилади;

микрокредит ташкилотлари барча ишончли (бланкли) кредитларнинг улар шакллантирган устав фондига фоиз нисбатини мустақил белгилайди;

акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилган микрокредит ташкилотларига корпоратив облигацияларни чиқариш ва уларни фақат юридик шахслар ўртасида жойлаштириш ҳуқуқи тақдим этилади;

хорижий микрокредит ташкилотларига Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган микрокредит ташкилотларининг устав фондида иштирок этишига рухсат берилади.

 

Атамалар

Микрокредит – қарз олувчига тадбиркорлик  фаолиятини  амалга ошириш учун тўлов,  тезкорлик ва қайтариш шарти билан  энг кам ойлик иш ҳақининг  минг баробаридан ошмайдиган  миқдорда тақдим этиладиган  пул маблағи

Микрозайм – банклар ва микромолиявий ташкилотлар томонидан қарз олувчи  — жисмоний шахсга тўлов, тезкорлик ва қайтариш шартлари билан энг кам ойлик иш ҳақининг  юз баробаридан ошмайдиган  миқдорда тақдим этиладиган пул маблағи.

Микролизинг – лизинг олувчи  топшириғига биноан микромолиявий хизмат  кўрсатувчи ташкилот  учинчи томондан мулк олишини ва муайян шартномавий асосдаги тўловлар эвазига  уни лизинг олувчининг эгалигига  ва фойдаланишига тақдим  этишни кўзда тутадиган хизмат.

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун микролизинглар  лизинг  тўғрисидаги  қонунчиликка  мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақининг  икки минг  баробаридан ошмаган  миқдорда  тақдим этилади.

1 августа 2019 йилдан микрокредит ташкилотларига қуйидагиларга рухсат этилади:

банклар, суғурта компаниялари ва бошқа молия ташкилотларнинг агенти сифатида агентлик хизматларини фақат нақдсиз шаклда кўрсатиш ва агентлик битимининг мавжудлиги тўғрисида ахборотларни ошкор қилиш, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатлари нормаларини бажариш шарти билан қатнашишга;

макропруденциал назорат доирасида белгиланган нормаларга риоя қилинишини таъминлайдиган ҳажмларда кредитларни (қарзларни) жалб қилишга ва корпоратив облигацияларни чиқаришга;

микрокредит ташкилотлари бошқарувининг олий органлари қарори билан чакана хизматлар, шу жумладан, нақдсиз шаклда кўрсатиладиган микромолиявий хизматлар марказларини улар очилган кундан бошлаб ўн кунлик муддатда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкини хабардор қилган ҳолда очишга рухсат берилади;

банклар ва бошқа кредит ташкилотлари жисмоний шахсларга банклар ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан потенциал қарз олувчини масофадан туриб идентификациялаш, маълумотлар хавфсиз алмашувини амалга ошириш ва скоринг модели асосида қарз олувчининг кредит қобилиятини баҳолашни таъминлаш шарти билан онлайн-кредитлар (микроқарзлар) бериш ҳуқуқига эга.

 

Микрокредит ташкилотларига  қуйидагилар тақиқланади:

жисмоний шахсларга хорижий валютада кредитлар (қарзлар) бериш ва кредитлар (қарзлар) бўйича уларнинг мажбуриятларини хорижий валютада ҳисобга олиш;

нобанк кредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахслардан қисқа муддатли микромолиявий хизматлар таъминотига кўчмас турар жой мулкини гаров сифатида қабул қилиш;

илгари олинган кредитлар (қарзлар) бўйича сўндирилмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда жисмоний шахсларга янги микромолиявий хизматлар кўрсатиш.

19.08.2019