Коммунал тўловлар ва ижро варақалари бўйича қарздорларга йирик келишувлар тузиш чекланади

коммуналка

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 майдаги “Энергия ресурслари истеъмоли, сув таъминоти ва сув чиқариш соҳаси хизматларига тўлов интизоми соҳасини, шунингдек ижро иши юртиш соҳасини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан тузиш/амалга ошириш учун коммунал тўловлар ва ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликнинг йўқлиги илгаридан албатта текшириб кўрилиши шарт бўлган йирик келишувлар ва хизматларнинг рўйхати тасдиқланди.

 Ижро ҳужжатларига: суднинг алимент, жарима  тўлаш тўғрисидаги қарорлари ва шунга ўхшаш бошқа мажбуриятлар киради.

Текширув Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Мажбурий ижро бюросининг маълумотлар базаси орқали онлайн режимида амалга оширилади.

Эътибор беринг, агар сизга битимни тузиш ёки хизмат кўрсатишни рад этишганида, ушбу ташкилот Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базаси кўчирмасининг нусхасини бериши шарт.

Қуйидаги  жадвалда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Мажбурий ижро бюросининг маълумотлар базаси орқали қатъий текширилганидан кейингина амалга ошириладиган йирик келишувлар ва хизматларнинг рўйхати келтирилган.

Йирик келишув ва хизматлар Келишувни амалга оширадиган ёки хизмат кўрсатадиган ташкилот
1. Кўчмас мулкни нотариал тасдиқлаш (олди-сотди, ижара, совға қилиш, ишончномалар бериш ва бошқарув ишончномалари ва бошқалар) Нотариал идоралар (Ўзбекистон Республикаси  Адлия вазирлиги)
2. Автоулов воситалари бўйича нотариал ҳаракатлар (олди-сотди, ижара, лизинг, совға қилиш, ишончнома бериш ва бошқалар)
3. Янги автотранспорт воситаларини сотиш, жумладан лизинг шартномалари бўйича  «Ўзавтосаноат» АЖ
4. Кўчмас мулк ва автотранспорт  воситалари олиш учун кредитлар  тақдим этиш, жумладан улар бўйича  лизинг операциялари Тижорат банклари
5. Ижро ҳужжати  бўйича мулкни  электрон онлайн-аукционларда сотиш (электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш учун буюртма  қабул қилиш) “Электрон онлайн-аукционлар ташкил этиш маркази” ДУК

(Ўзбекистон Республикаси  Бош прокуратураси қошидаги Мажбурий ижро бюроси)

6. Электрон онлайн-аукционларда  хусусийлаштириладиган давлат кўчмас мулк объектларини, масъулияти чекланган жамиятларнинг устав фондида (устав капиталида)ги давлат ҳиссасини   сотиш, шунингдек давлат мулкида ижара ҳуқуқи (электрон онлайн-аукционларга иштирок этиш учун буюртма қабул қилиш)
7. Ер участкасига нисбатан  ҳуқуқни давлат томонидан  расмийлаштириш ва тегишли гувоҳнома бериш Ер ресурслари ва давлат кадастри бўйича бўлимлар

(Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси)

 

Давлат хизматлари марказлари

(Ўзбекистон Республикаси  Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги)

8. Бинолар, иншоотлар ва кўпйиллик дарахтларга нисбатан  ҳуқуқни давлат томонидан  расмийлаштириш ва тегишли гувоҳнома бериш
9. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат томонидан рўйхатга олиш тўғрисида кадастр ҳужжатлари тайёрлаш
10. Халқаро йўловчилар ташиш хизматлари кўрсатиш учун авиабилетларни сотиш (Ўзбекистон Республикасига сотиладиган авиабилетлардан ташқари)* “Ўзбекистонҳавойўллари” МАКнинг авиабилет сотадиган кассалари
11. Халқаро йўловчилар ташиш хизматлари кўрсатиш учун темир йўл билетлари сотиш (Ўзбекистон Республикасига сотиладиган  темир йўл билетлардан ташқари)* “Ўзбекистонтемирйўллари” АКнинг темир йўл билетлари сотадиган кассалари
12. Стикер, чет элга чиқиш учун рухсат берилган ёзувни расмийлаштириш* Миграция ва фуқароликни расмийлаштирадиган бўлинма

(Ўзбекистон Республикаси  Ички ишлар вазирлиги)

13. Автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги органлари

(Ўзбекистон Республикаси  Ички ишлар вазирлиги)

14. Автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи  ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш ва уни алмаштириш
15. Фаолиятнинг баъзи турларини амалга ошириш учун лицензиялар бериш ва қайта расмийлаштириш, шунингдек лицензиянинг қўлланиш муддатини  қайта тиклаш ва узайтириш. Лицензия берувчи органлар

Давлат хизмати марказлари

(Ўзбекистон Республикаси  Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги)

16. Меҳнат фаолиятини чет элларда амалга ошириш учун рухсатномалар Бандлик ва меҳнат муносабатлари  вазирлиги

Давлат хизмати марказлари

(Ўзбекистон Республикаси  Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги)

17. Индивидуал уй-жой қурилишини амалга ошириш (қайта тиклаш) учун рухсат бериш Қурилиш бўлимлари  (Ўзбекистон Республикаси  Қурилиш вазирлиги)

(Ўзбекистон Республикаси  Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги)

18. Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш (фасадни таъмирлаш) учун келишув
19. Объектни қайта профиллаш ва реконструкция қилиш учун рухсат бериш
20. Қурилиш-монтаж ишлари амалга ошириш учун рухсат бериш
21. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали айланаётган товарларни божхона  расмийлаштилиши Давлат божхона хизматлари органлари

(Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси)

18.06.2018