Қандай ҳолларда компанияни қайта рўйхатдан ўтказиш керак

регистрация фирмы

Маслаҳатлар жараёнида,  кўпинча биздан компанияни  қандай ҳолатларда рўйхатдан ўтказиш кераклигини  сўрайдилар.

Шу боис, бу давр мобайнида яна  рўйхатдан ўтказиш  ва қайта рўйхатдан ўтказиш  зарур бўлган муддатлар ҳам кўрсатилган кичикроқ қўлланма  тайёрлашни лозим топдик.

Шунингдек, маълумотларни тақдим этмаганлик учун жарималарни ва жумладан рўйхатдан  ўтиш ва қайта рўйхатдан ўтишдаги ўзгаришларни ҳам эслатиб қўйишни лозим топдик.

Рўйхатдан ўтказиш маълумотларининг  давлат рўйхатидан ўказиш (қайта ўтказиш) шарт  бўлган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг рўйхати  “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомда    кўрсатиб берилган.

Т/р Рўйхатдан ўтказиш маълумотларининг номи Амалга ошириш муддати
  1. Тадбиркорлик субъектлари – якка тартибдаги тадбиркорлар
1. Юридик шахс ташкил этмаган оилавий тадбиркорлик субъекти иштирокчилари таркибидаги ўзгаришлар.

 

ўзгарган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида

 

2. Якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини амалга ошириш жойининг ўзгариши.

 

ўзгарган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида

 

3. Оилавий тадбиркорлик субъекти фаолияти туридаги ўзгаришлар (қўшимчалар), йўналишидаги ўзгаришлар.

 

ўзгарган пайтдан бошлаб 30 кун мобайнида

 

4. Якка тартибдаги тадбиркор рўйхатдан ўтказиш маълумотларидаги, шу жумладан фаолият туридаги, йўналишидаги ўзгаришлар (қўшимчалар).

 

ўзгарган пайтдан бошлаб 30 кун мобайнида

 

 

II. Тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар

 

5. Жойлашган жойининг (почта манзилининг) ўзгариши.

 

ўзгарган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида

 

6. Таъсис ҳужжатлари маълумотларидаги, шу жумладан таъсис ҳужжатларининг фирма номларидаги, ташкилий-ҳуқуқий шаклларидаги, устав фонди миқдоридаги, муассислар таркибидаги, шунингдек бошқа ўзгаришлар билан боғлиқ бўлган ўзгаришлар (қўшимчалар).

 

тегишли ўзгаришлар ваколатли шахс томонидан тасдиқланган пайтдан бошлаб 30 кун мобайнида

 

7. Муассисларнинг (иштирокчиларнинг) устав фондидаги улушлари (ҳиссалари) ўзгариши, акциядорлик жамиятлари бундан мустасно.

 

тегишли битим амалга оширилган пайтдан бошлаб 30 кун мобайнида

 

8. Тадбиркорлик субъектларининг қайта ташкил этилиши (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, қайта тузиш, бўлиш, ажратиб чиқариш).

 

қайта ташкил этилган пайтдан бошлаб 30 кун мобайнида

 

24.10.2018