Қўшимча қиймат солиғи – ҚҚС

НДС

Концепция айни қизғин муҳокама этилаётган пайтда ҚҚС  бўйича бир неча мисолларни биз биргаликда  кўриб чиққан эдик.

Аслида ҚҚС бўйича: солиқ солинадиган оборот, имтиёзлар, сотиш жойлари ва шу сингари  кўплаб мураккаб масалалар мавжуд.

Шунинг учун ушбу материалларни умумий маълумот сифатида ҳисобга олиб қўйган яхши. Аниқ ҳолатларни биз фақат маслаҳатлар пайтида, ҳар бир бизнеснинг ўзига хос тамонларини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқишимиз мумкин.

Оддий ҚҚС

Уни ким тўлайди?

Умумий белгиланган солиқларда жисмоний шахслар

Обороти 1 млрд. сўмдан юқори бўлган  жисмоний шахслар

Импорт қилувчилар: юридик шахс ва ЯТТ

ЯСТ тўловчилари ҚҚСни ўз хоҳишларига кўра тўлайдилар

Солиқ нималардан олинади?

Сотув бўйича оборотдан

Импорт қилишдан

Таннархидан паст реализация қилишдан (товарларни экспорт қилишнинг баъзи ҳолатлари  ва давлат баҳоларидан ташқари)

Норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилган  хизматларидан

ҚҚСнинг ўзига хос томонлари нималардан иборат?

ҚҚС – ундириладиган билвосита солиқдир, яъни у корхона даромадлари ва харажатларига  таъсир этмайди, корхона ҚҚСни фақат йиғади ва уни бюджетга жўнатади. ҚҚСнинг амалдаги тўловчилари товарлар ва хизматларнинг истеъмолчилари бўлиб қоладилар.

Масалан,

истеъмолчи ҚҚС тўловчилари ҳисобланмайди, бу жисмоний еки юридик шахс бўлиши мумкин;

ҚҚС солиғи тўлайдиган компания ходимнинг туғилган кунига совға олди, дейлик. Ходимлар учун олинадиган совға – ҳисобланмайдиган даромаддир, бундай ҳолда жисмоний шахс энг сўнгги истеъмолчи бўлиб қолади.

Қандай ҳисоблаш керак?

Бюджетга тўланадиган ҚҚС = Ҳисобланган ҚҚС – олинган ҚҚС

Ҳисобланган ҚҚС – бу ҚҚС сотиш баҳосига  қўшилади. Масалан, товар ёки хизматни 500 сўмга сотишни режалаштирдингиз, унга 20 фоиз ҚҚС қўшиш керак. Мижоз учун умумий нарх 600 сўмга айланади. Бу ҳолда корхона учун қоладиган тушум, илгариги режалаштирилганидек, 500 сўмни ташкил этади.

Олинган ҚҚС (ҳисобга олинадиган ҚҚС)  – бу сизнинг товар  ёки хизматни амалга оширувчига тўлаган ҚҚС. Масалан, сиз 240 сўм ижара ҳақи, шу жумладан 20 фоиз ҚҚС тўладингиз. Бу ҳолда ҳисобланган ҚҚС 40 сўмни  (240*20/120) ташкил этади. Бунда 40 сўм олинган товар ёки хизматнинг таннархига  қўшилмайди, яъни таннарх ошмайди.

Бюджетга  тўланадиган ҚҚС = 100 – 40 = 60 сум.

Ҳисобга олинган ҚҚС

Ҳисобга қуйидагиларни олиш мумкин:

Етказиб берувчига тўланган барча ҚҚС суммаларини;

Божхона харажатлари (импорт) учун тўланган ҚҚС суммаларини;

Қуйидагиларни ҳисобга  олиш керак эмас:

ҚҚС тўламайдиган етказиб берувчиларни ;

Агар мол-мулкни ҳисобланмайдиган харажатларга  олаётган бўлсангиз;

ҚҚСнинг “0” ставкаси нима?

“0” ставка сиз товарни ҚҚСнинг (20% ўрнига) 0% ставкасида сотаётганингизни билдиради. Шу билан бирга сизда ҚҚСни  ҳисобга олиш ҳуқуқингиз  сақланиб қолади. Яъни давлат бюджети муайян давр якунлари бўйича илгари етказиб берувчи томонидан тўланган ҚҚСни қайтаради.

ҚҚСнинг  “0” ставкаси қуйидаги ҳолларда қўлланилади:

Товарларни экспорт қилганда, эътибор беринг, экспорт қилинганини тасдиқлаш керак;

Чет эл дипломатик ваколатхоналари ҳамда уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг расмий фойдаланиши учун реализация қилинаётган товар (иш ва хизмат)ларга;

Товарларни қайта ишлаш бўйича  иш ва хизматлар божхона режими остига жойлаштирилганда яъни “божхона ҳудудида қайта ишланганда”;

хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб ўтиладиган транзит юкларини ташиш бўйича кўрсатиладиган хизматларга, юк Ўзбекистонга киради ва чиқиб кетади, деган шарт билан;

Аҳолига кўрсатиладиган  коммунал хизматларга.

ҚҚСдан озод этиш нимани англатади?

ҚҚСдан озод этиш – сизнинг ҚҚСни товар ва хизматларга қўшиш мажбуриятидан озодлигингизни англатади. Аммо бу ҳолатда сиз ҚҚСни ҳисобга олишга ҳам ҳаққингиз йўқ.

Агар ҚҚС бўйича солиққа тортиладиган  ва солиққа тортилмайдиган оборот бўлса,  у ҳолда уларнинг  миқдорини алоҳида  ёки пропорционал  усул асосида ҳисобга олиш мумкин.

Соддалаштирилган ҚҚС

Уни ким тўлайди?

Умумий белгиланган солиқ обороти 3 млрд.гача бўлган юридик шахс;

ЯСТ тўловчилар ҚҚСни ўз хоҳишлари бўйича тўлайдилар.

Одатдаги ҚҚСдан фарқли томони нимада?

ҚҚС ставкаси пастроқ бўлади;

Ҳисобга олиш мумкин эмас;

“0” ставка бўйича оборот солиқ солинмайдиган оборотга айланади;

Шу билан бирга сизнинг харидорларингиз сизнинг ҚҚСни ҳисобга олишлари мумкин.

ҚҚСнинг соддалаштирилган  ставкалари

 

Тўловчилар Солиқ солинадиган базага нисбатан солиқ ставкаси проценти
1 Иқтисодиёт соҳасининг барча юридик шахслари, 2 – 6 пунктларда кўзда тутилганларидан ташқари 7
2 Қурилиш ташкилотлари 8
3 Чакана, шунингдек кўтара-чакана савдони амалга оширадиган савдо ташкилотлари 6
4 Ўмумий овқатланиш ташкилотлари, меҳмонхона хўжаликлари 10
5 Профессионал хизматлар (аудиторлик хизмати, солиқ тўловлари бўйича маслаҳат ва консалтинг, боркерлик ва бошқа хизматлар) кўрсатадиган юридик шахслар 15
6 Ўз маҳсулотларидан  ташқари  қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш билан шуғилланадиган  юридик шахслар 4

 

Агар сиз фаолиятнинг  турли ставкадаги бир неча хили билан  шуғиллансангиз – уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида  ҳисоб-китоб  олиб боришингиз керак бўлади.

ЯСТ дан умумий белгиланган солиққа ўтишда ҚҚС бўйича нималар қилиш керак?

ЯСТдан умумий белгиланган солиққа ўтишда сиз ҚҚСни товарлар, материаллар, асосий маблағлар, номатериал активларнинг барча қолдиқлари бўйича   ҳисобга олган ҳолда  қабул қилиш  ҳуқуқига эгасиз.

Бу ҳолда бир неча шартларга амал қилинади:

Сизда ҳисобга олиш ҳуқуқингизни тасдиқлайдиган  ҳужжатлар бўлиши керак. Яъни  барча товар-моддий заҳираларнинг қолдиқлари  ва узоқ муддатли активларнинг ҳисоб-фактуралари  зарур;

2019 йилнинг 1 январига қадар олинган асосий маблағлар, номоддий активлар ва тугалланмаган  қурилиш  объектлари бўйича ҚҚС маблағларини  ҳисобга киритиш мумкин эмас.

31.01.2019