Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга имтиёз ва преференциялар

самозанятость

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг “Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини  жорий этиш  тўғрисида”ги қарорига  биноан 2019 йилнинг 1  сентябридан ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилади.  Гувоҳномалар,  уларнинг эгаларига меҳнат стажини ҳисобга олиш ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини беради.

Ўзини ўзи банд қилган  фуқаролар ким

Ўзини ўзи банд қилган  фуқароларга ўзлари иш топган ва уни ўзлари  бажарадиган жисмоний шахслар киради. Бу ишлар/хизматлар жисмоний шахсларга  ҳам, шу сингари юридик  шахсларга ҳам бўлиши мумкин.

Хусусий тадбиркорлар ўзини ўзи банд қилган  фуқароларга кирмайди.

Эътибор беринг:

ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланишлари  мумкин эмас;

ташкилотлар томонидан ўзини ўзи банд қилган мақомига эга фуқароларни шартнома асосида хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш бўйича фаолиятга жалб қилишга йўл қўйилади. Бунда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқиш объекти ҳисобланмайди.

Имтиёз ва  преференциялар

Ўзини ўзи банд қилган  фуқаро сифатидаги фаолият натижасида  олинган даромад жисмоний шахс даромади солиғига тортилмайди.

Меҳнат гувоҳномасининг амал қилиш даври бу даврда ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолияти амалда бажарилганлиги ёки бажарилмаганлигидан қатъи назар пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун меҳнат стажига ҳисобланади.

Меҳнат органлари камида олти ой амал қиладиган муддатга меҳнат гувоҳномасини расмийлаштирган ўзини ўзи банд қилган фуқароларга имтиёзли микрокредитлар ажратиш учун тижорат банкларига тавсиялар берадилар.

Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ишсизлар ва банд бўлмаган шахслар касбга ўқитиш марказларида, касб-ҳунар коллежларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги «Ишга марҳамат» банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатиш мономарказида,  касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва малака ошириш, шунингдек, тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш курсларида бепул ўқитилади.

Меҳнат органлари ўзини ўзи банд қилганларга меҳнат қуролларини (мотокультиваторлар, ўт ўриш ўроқ машиналари, перфораторлар, пайвандлаш аппаратлари, ўсимликларга ишлов бериш қурилмалари, дурадгорлик, чилангарлик ва қурилиш ускуналари ва ҳоказоларни), шахсий ҳимоя воситаларини ва иш кийимини имтиёзли асосда бериш пунктларини ташкил этади.

Қандай фаолият турларига  рухсат этилган

Вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси амал қиладиган даврда ўзини ўзи банд қилган фуқаро меҳнат шартномасида кўрсатилган фаолият (хизматлар, ишлар) тур(лар)идан ташқари ўзини ўзи банд қилган фуқароларга улар бўйича вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари бериладиган тасдиқланган Фаолият (хизматлар, ишлар) турлари рўйхатига киритилган исталган бошқа фаолият (хизматлар, ишлар) турларини амалга оширишга ҳақлидир.

Ўзини ўзи банд қилганлар томонидан кимёвий ва осон портлайдиган моддаларни қўллашни талаб қиладиган хизматлар (ишлар) бажарилишига йўл қўйилмайди.

Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари бериладиган фаолият (хизматлар, ишлар) турлари

Т/р Фаолият (хизматлар, ишлар) турининг номи
1. Уйда репетиторлик қилиш — болалар ва катталар билан таълим фанлари бўйича якка тартибда ва гуруҳ бўлиб машғулотлар ўтказиш
2. Болаларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлар
3. Беморлар ва ўзгалар парваришига муҳтож кекса шахсларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлар
4. Уй хўжалигини юритиш ва уй ишларини бажариш, шу жумладан, турар жойларни тозалаш, овқат пишириш бўйича уй хўжаликларига хизмат кўрсатиш
5. Хизмат биноларини тозалаш, юридик шахс ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш
6. Уйда мебелларни таъмирлаш ва йиғиш
7. Мураккаб бўлмаган умумий қурилиш, таъмирлаш-қурилиш ишлари (бетон қуйиш, бўёқчилик, сувоқчилик, ғишт ва кафель териш, перфорация, дурадгорлик, чилангарлик ва бошқа умумий қурилиш ишлари)
8. Сантехника ускунасини майда таъмирлаш ва ўрнатиш
9. Квартира ичида (шахсий қурилиш ишларида — уй ичида) электр монтаж ишлари (электр хавфсизлиги бўйича рухсат бўлганда)
10. Деҳқон ва фуқароларнинг томорқа участкаларида ер чопиш ва рекультивация ишлари
11. Фермер хўжаликлари эгалари буюртмаси бўйича қишлоқ хўжалиги ишлари (қишлоқ хўжалиги ўсимликлари ва ҳайвонларга қараб туриш, қишлоқ хўжалиги экинларини йиғиш ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлари)
12. Фуқароларнинг дала-ҳовли ва томорқа участкалари ландшафтини тузиш ишлари
13. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини экиш ва парвариш қилишда, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини йиғиб олишда деҳқон ва томорқа участкалари эгаларига ёрдам бериш
14. Чорва молларини ўтлатиш, уларга қараб туриш
15. Компьютерларни таъмирлаш ва созлаш, лицензияланган дастурий таъминот ўрнатиш, сайтларни, компьютер дизайнини ишлаб чиқиш, тизим маъмури хизматлари
16. Буюртмачининг уйида бажариладиган маиший техникани таъмирлаш
17. Автомобилларни майда таъмирлаш
18. Автомобиль ювиш, автомобиллар кузовларини силлиқлаш
19. Механизация воситаларини қўлламай бажариладиган юк ортиш-юк тушириш ишлари
20. Макулатура, пластик идиш, темир-терсак ва қўшимча хом ашё тўплаш
21. Халқ табобати (лицензияси бўлганда)
22. Бош хизматкор ва консьерж хизматларини кўрсатиш
23. Товарларни етказиб бериш, экспедиторлик хизматлари кўрсатиш, шу жумладан, шахсий транспортдан фойдаланиб етказиб бериш (юк ташиш бундан мустасно)
24. Хизмат биноларини тозалаш, юридик шахс ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш

Гувоҳномани бериш шартлари

Гувоҳномани олиш учун  ариза бериш ва тўловни амалга ошириш керак;

Гувоҳноманинг амал қилиш муддати  –  1 ойдан – 12 ойгача. Зарурат туғилганда гувоҳномани  қайта олиш  учун қайта мурожаат қилиш мумкин, мурожаатлар сони  чекланмайди.

Гувоҳнома тўлови ойларнинг сонига боғлиқ.

Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси берилганлиги учун ундириладиган

Вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси қуйидаги муддатга берилади (ойлар) Тўлов миқдори (базавий ҳисоблаш миқдори баравари)
1 0,5
3 1,4
6 2,6
9 3,7
12 4,5
22.07.2019